Ўзбекистон

"ТТЗ" тақдирида жиддий бурилиш! Завод ўрнида сайилгоҳ қурилади

Корхоналарга тегишли фойланмай ётган ер майдонлари онлайн-аукцион савдолари орқали сотилиши кутилмоқда.

"ТТЗ" тақдирида жиддий бурилиш! Завод ўрнида сайилгоҳ қурилади

 

Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги корхоналари Чирчиқ шаҳридаги қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластерига кўчирилади. “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ, “Агрегат заводи” АЖ, "Технолог" АЖ, "Технолог-Стан" МЧЖ, "Агросаноатмашинвест" МЧЖлар ишлаб чиқариш қувватларининг бир қисми Чирчиқ шаҳридаги “Чирчиқ қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖ ҳудудига кўчирилади va қишлоқ хўжалиги машинасозлик кластери ташкил этилади. Шунингдек, юқорида номлари саналган корхоналарнинг устав капиталларидаги давлат улушларини номинал қийматда ўтказиш ҳисобига “Тошкент трактор заводи” МЧЖ ташкил қилинади va уч ой муддатда мазкур корхоналар "ТТЗ" МЧЖга қўшиб юборилади.

 

Бунда Агентлик va Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда “Тошкент қишлоқ хўжалиги техникаси заводи” АЖнинг бўшаётган ер майдонларининг бир қисмига аҳоли учун сайилгоҳ қуриш бўйича ҳукуматга таклиф кирғизмоқда. Президентнинг тегишли қарорига мувофиқ, "ТТЗ" МЧЖдаги давлат улуши "Ўзавтосаноат"  АЖга икки йил муддатга ишончли бошқарувга берилади.

 

Аввалроқ Тошкент трактор заводи даҳасигача  ерости йўли қурилиши ҳамда Сурхондарё ва Хоразмда электр станциялари қурилиши ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"ТТЗ" тақдирида жиддий бурилиш! Завод ўрнида сайилгоҳ қурилади | Zamon.uz