Ўзбекистон

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг умумий миқдори маълум бўлди

Мазкур кўрсаткич 2020 йилнинг шу даврига нисбатан 2,55 миллиард, яъни, 8,5% га ўсган.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг умумий миқдори маълум бўлди

 

Бу ҳақда  Давлат Статистика қўмитаси хабар берди.

 

Унга кўра, 2021 йил январь-октабрь ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмаси 32,65 миллиардини ташкил қилган. Шунингдек, ташқи савдо айланмаси умумий ҳажмидан экспорт 12,43 миллиардни, импорт эса 20,22 миллиард ни ташкил этди.

 

Бу кўрсаткичларни ўтган йилги рақамлар билан таққослаганда, экспорт ҳажми 2020 йил январь-октабр ойларига келиб 6,7 % га пасайган.Импортнинг ўсиш ҳажми эса 20,5 % га кўтарилган.

 

Натижада, ташқи савдо савдоси 7,78 миллиард  пассив балансни ташкил қилди.

 

Бундан ташқари, ташқи иқтисодий фаолиятда 20 та йирик ҳамкор давлатлар қаторида 4 та давлат: Афғонистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Туркия билан фаол ташқи савдо олиб борилади.Алоҳида тарзда 16 та давлатда  ташқи савдо айланмасининг пассив баланси сақланиб қолган.

 

Маълумот учун: бугунги кунда Ўзбекистон дунёнинг 179 та  давлати билан савдо алоқаларини амалга оширмоқда.Ташқи савдо айланмасининг энг катта ҳажми Хитой  — 18,6%,  Россия —18,0%, Қозоғистон — 9,7% , Туркия — 8,3%, Корея Республикаси — 4,7%, Қирғизистон  — 2,4%  ва Германия — 1,9% мамлакатларига тўғри келади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистоннинг иқтисодий кўрстаткичи 10 фоизга ошгани ҳамда Ўзбекистоннинг 6 ойдаги ташқи савдоси 13,6 фоизга кўпайгани, давлат хизматлари сифатини баҳолайдиган янги портал ишга тушгани,  2021 йилнинг олти ойида янги ташкил этилган корхоналар 13 фоизга ўсгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасининг умумий миқдори маълум бўлди | Zamon.uz