Қаршида улкан байроқ устуни қурилмайди
Байроқ устунига сарф қилинадиган маблағ ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ўрнатилиши тўхтатилган байроқ устуни қайта бунёд этилади, деган мазмунда хабарлар тарқалганди.
Байроқ устунининг қурилиш ишлари Қарши шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг III-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган маблағлар ҳамда ҳомийлик ёрдами ҳисобига давом эттирилиши хабар қилинганди.
Бироқ энди байроқ қурилмайдиган бўлди. Бу ҳақда Қарши шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабар қилди. Вилоят ҳокими ҳамда шаҳар ҳокими ўзаро келишган ҳолда даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан қолган маблағлар ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтириладиган бўлди.
Аввалроқ, Марказий Осиёдаги энг баланд чўққилардан бирига Ўзбекистон байроғи ўрнатилгани ҳамда шаҳарсозлик ҳужжатлари “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизими орқали кўриб чиқилиши ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







