Жаҳон

Польша-Белорусь чегарасидаги муҳожирлар биринчи марта қорни кўришди

Болалар қорда ўйнашмоқда, ота-оналар эсдалик учун суратга тушиб, қорни татиб кўришган.

Польша-Белорусь чегарасидаги муҳожирлар биринчи марта қорни кўришди

 

Полmша ва Беларусь чегарасидаги Брузги назорат-ўтказиш пунктида биринчи қор ёғди. Бу ердаги кўплаб муҳожирлар қорни  илк бор кўришди. Бу ҳақда  РИА Новости хабар берди.


Чегарадан олинган видео ижтимоий тармоқларда пайдо бўлган. Кадрларда болаларнинг қорда ўйнаши, уларнинг ота-оналари эса эсдалик  учун суратга тушаётгани ва қорни татиб кўришлари тасвирланган.


Эслатиб ўтамиз, Европа Иттифоқи Беларус билан муҳожирларни ватанига қайтариш бўйича музокараларни бошлаган эди.


Жосеп  Боррел сўнгги етти кун ичида Беларус ташқи ишлар вазири Уладзимир Макей билан икки марта музокара ўтказди. Шунингдек, Германия Беларусдан келган муҳожирларни қабул қилишдан бош тортди. Александр Лукашенко Германияга гуманитар йўлак яратишни таклиф қилди, аммо Берлин бу ғояни номақбул деб атаган.


Аввалроқ Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Беларусь-Польша чегарасидаги Брузги логистика марказига ноқонуний муҳожирлар учун гуманитар ёрдамнинг биринчи партиясини етказгани ҳақида хабар берган эдик.

 

Насиба Тўхтаева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Польша-Белорусь чегарасидаги муҳожирлар биринчи марта қорни кўришди | Zamon.uz