Ўзбекистон

Суғурта фаолиятига доир яна бир ҳужжат кучга кириш арафасида

Президент “Суғурта фаолияти тўғрисида”ги Қонунни имзолади.

Суғурта фаолиятига доир яна бир ҳужжат кучга кириш арафасида

 

Эслатма. Суғурта деганда муайян воқеа, яъни суғурта ҳодисаси юз берганда суғурта қилган шахсларга шартномага мувофиқ суғурта пулини тўлаш йўли билан инсон манфаатларини ҳимоя қилиш тушунилади. Бунда суғурта маблағлари юридик ёки жисмоний шахслар тўлайдиган суммадан шакллантирилади.

 

Янги қонунда суғурта таваккалчилиги, суғурта тарифи, франшиза, трансчегаравий суғурта ва бошқа шу каби асосий тушунчаларга изоҳ берилган. 

 

Унга кўра, суғурта бозорининг профессионал иштирокчилари, яъни суғурталовчилар, суғурта воситачилари, аджастерлар, актуарийлар, суғурта сювеерлари, ассистанснинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилди. Шу билан бирга, ҳужжатда суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи ўртасида электрон шаклдаги ахборот алмашинувининг ўзига хос хусусиятлари кўрсатиб ўтилган. Шунга биноан, эндиликда суғурта шартномаси интернет орқали электрон шаклда тузилиши мумкин.

 

Эслатма. Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради(яъни 2022 йил 25 февралдан бошлаб).

 

Маълумот учун, суғуртанинг 2 тури мавжуд:

• Ҳаётни суғурта қилиш – бунда жисмоний шахсларнинг ҳаёти, соғлиғи, меҳнат қобилияти ва пул таъминоти билан боғлиқ манфаатлари суғурталанади.

•  Умумий суғурта – мазкур турга шахсий, мулкий суғурта, жавобгарликни суғурта қилиш ва ҳаётни суғурта қилиш соҳасига тааллуқли бўлмаган бошқа суғурталар киради. Шунингдек, шакл жиҳатидан ихтиёрий ва мажбурий суғурта тушунчаси ҳам мавжуд.

 

Аввалроқ Суд қарори ёки ЙПХ ходими иштирокисиз суғурта товони олиш тартиби маълум қилингани ҳақида хабар берилганди. 

 

Оламгир Абдиев

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Суғурта фаолиятига доир яна бир ҳужжат кучга кириш арафасида | Zamon.uz