Жаҳон

Келаси ҳафта қуёш тутилиши фақат 18 йилда бир марта кузатиладиган ҳудудда содир бўлади

Қуёшнинг тўлиқ тутилишини кўриш, бу — табиатнинг ажойиб мўъжизаларидан бирига гувоҳ бўлиш деганидир.

Келаси ҳафта қуёш тутилиши фақат 18 йилда бир марта кузатиладиган ҳудудда содир бўлади

 

Шу вақтгача қуёшнинг тўлиқ тутилганини камдан кам одам кузатган. Чунки жараённинг тўлиқ босқичи одатда бизга кўринмайди ёки биз унинг энг авж нуқтасини ўтказиб юборамиз.

 

Яқинда кузатиладиган бу табиат ҳодисаси янги ой чиқиб, қуёшнинг Ер шарига йўналган нурларини 100% тўсиб қўйганида содир бўлади. Кузатиш жараёнида ойнинг шаклини ва кўринишини унинг соясидан фаҳмлаб олиш мумкин.

 

Маълумотларга кўра, асосан Антарктикада яққол кўринадиган Қуёшнинг тўлиқ турилишини Жанубий Атлантикадаги баъзи узоқ ороллардан туриб ҳам кузатиш мумкин бўлади, бироқ тўлиқ эмас. Шунингдек, қисман кузатиш мумкин бўлган ҳудудларга Австралиянинг жанубий-шарқий ерлари, Аргентинанинг жанубий чегаралари, Жанубий Африка ҳам киради.

 

Қуёшнинг тўлиқ тутилишини умумий ҳисобда 2500 нафарга яқин одам кузатади. Айтишларича, уларнинг ҳар бири бунинг учун 9000 доллар тўлаган. Кузатувчилар, тахминан, 8 ёки ундан ҳам ортиқ круизлардан туриб ҳодисага гувоҳ бўлишади.

 

Бундан ташқари, яна иккита ҳаво самолётлари ҳам «буюртмачилар»га хизмат қилади. Самолётларнинг бири Чилидан, иккинчиси Австралиядан осмонга кўтарилади. Албатта ҳаво кемасидан туриб табиатнинг бундай ноёб мўъжизасини кўришни кўпчилик орзу қилади. Шуни ҳисобга олган ташкилотчилар ҳам самолиётнинг ҳар бир ўриндиғини 5000 долларга баҳолашмоқда.

 

Яна бир кичик гуруҳ Антарктикадаги Унион Гласиер лагеридан туриб Қуёшнинг ҳаракатини томоша қилиши мумкин. Улар 44 сония давомида воқеанинг айнан ўчоғида туриб, тўлиқ тутилиш жараёнидан завқланиш имкониятига эга. Албатта, бу завқланиш арзон турмайди. Эътибор беринг, лагерга ташриф буюрадиганларнинг ҳар бири 50 000 долларгача хизмат ҳақи тўлашади.

 

Эслатма. Антрактидада Қуёшнинг тўлиқ тутилиш жараёни 1 дақиқа 54 сониягача давом этади.

 

Манбаларга кўра, Антарктикада Қуёш тутилиши ҳар 18 йилда кузатилади. Яъни, Қуёш ва Ойнинг Ерга нисбатан йўналиши бир хил бўлиши учун мана шунча йил керак бўлади.

 

Таҳлилларга таянилса, Антарктикадаги навбатдаги тўлиқ Қуёш тутилиши 2039 йил 15 декабрда содир бўлади.

 

Маълумот учун, бу ҳудудда Қуёш тутилиши охирги марта 2003 йил 23 ноябрда бўлиб ўтган. Бу мазкур қитъадан туриб одамлар томонидан кузатилган илк табиат ҳодисаси ҳисобланади. Ўшанда минглаб пингвинлар ёруғлик нурининг кескин пасайиши сабаб бир неча дақиқа жим бўлиб қолишган.

 

Аввалроқ космос ҳақида лол қолдирувчи фактлар ҳамда Қуёшда 2017 йилдан буён энг кучли чақнаш қайд этилгани ҳақида хабар қилинганди.

 

Оламгир Абдиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Келаси ҳафта қуёш тутилиши фақат 18 йилда бир марта кузатиладиган ҳудудда содир бўлади | Zamon.uz