1 январдан "Тошкент метрополитени" ходимларига қўшимча рағбатлантиришлар жорий этилади
Шу орқали уларнинг ойлик даромадлари миқдори оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 16 октябрдаги "Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-5260 - сонли қарори талабларига асосан "Тошкент метрополитени" ДУК бошлиғи Усманов Раҳмонбек томонидан "Тошкент метрополитени" ДУК ходимларига 2022 йил 1 январдан бошлаб қўшимча рағбатлантириш тўловлари жорий этиш орқали уларнинг ойлик даромадлари миқдорини ошириш тўғрисида буйруқ имзоланди. Бу ҳақда "Тошкент метрополитени" матбуот хизмати маълум қилди.
Шунингдек 2022 йил февраль ойида "Тошкент метрополитени" ДУК раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини навбатдан ташқари аттестациядан, ишчи ва хизматчиларнинг билимлари малака комиссияларида синовдан ўтказиш, аттестация вақтида ходимнинг назарий ва амалий билимларини синовдан ўтказиш режалаштирилган.
Аввалроқ, Тошкентда янги метро поездлари ишга туширилгани ҳамда 1 декабрдан Тошкент метросида жетонлар қабул қилинмаслиги ҳақида хабар берилганди. .
Муножат Валиева







