1 декабрдан Тошкент метросида жетонлар қабул қилинмайди
Тошкент метрополитенининг барча бекатлари QR кодли билет, транспорт ва банк карталари ҳамда валидаторлар билан жиҳозланган.

Хабарингиз бор 2020 йилнинг ноябрь ойига қадар йўловчилар Тошкент метрополитенидан фойдаланиш учун жетонлардан фойдаланишар эди. Сўнг жетонлар тўхтатилиб автоматлаштирилган тўлов тизими жорий этилди. Бироқ шундай бўлсада аҳолидаги мавжуд жетонлар қабул килинаётганди. Тошкент метрополитени матбуот хизмати 2021 йилнинг 1 декабрдан Тошкент метрополитенида йўл ҳақини тўлаш учун жетонларни қабул қилиш тўхтатилишини маълум қилди.
Тўлов тизимида қулайлик яратиш мақсадида, Тошкент метрополитенининг барча бекатлари QR кодли билет, транспорт ва банк карталари ҳамда NFC орқали тўловларни амалга ошириш имконини берувчи стационар валидаторлар билан жиҳозланган.
Аввалроқ Тошкент трактор заводи даҳасигача ерости йўли қурилиши ҳамда Москва метросида ўзбек ва тожик тилидаги ёзувлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







