Ўзбекистон

Ўз уйини гиёҳвандлик маконига айлантирган фуқаро ушланди

Унинг яшаш хонадонидан кўп миқдорда қуритилган "каннабис" ва "марихуана" ўсимлиги чиқди.

Ўз уйини гиёҳвандлик маконига айлантирган фуқаро ушланди

 

Ғузор туман ИИБга "Афғонбоғ" МФЙда яшовчи фуқаро Э.Ф. ўз уйида гиёҳвандлик моддаси сақлаётган ҳақида хабар келиб тушди. ТИИБ ЖҚБ ва вилоят ИИБ тезкор ходимлари томонидан ушбу хонадон холислар иштирокида кўздан кечирилди. Текширув давомида уйнинг ертўласида яшил рангли қуритилган баргсиз кўплаб поялар мавжудлиги, хона шифтига ўзига хос ҳидли ўсимлик шохлари осилган ҳолатда қуритиб қўйилгани, хонанинг таг қисмига эса қуриган барглар ва уруғлар, ҳамда 3 дона целлофан пакетда майдаланган ўзига хос ҳидли моддалар мавжудлиги аниқланди. Топилган маҳсулотлар тегишли тартибда ҳужжатлаштирилди.

 

Бундан ташқари, хонадон эгаси Э.Ф. ўзининг яшаш уйидаги фойдаланилмай турган хонани ҳам ушбу ўсимликлар қуритилиши учун жой қилиб қўйгани, майда баргли моддаларни 12 та жойга алоҳида-алоҳида тўплаб, қуритиб, кейинчалик сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди. 2 дона электрон тарози ҳам тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

 

Экспертиза хулосасига кўра Э.Ф.нинг уйи ертўласидан ҳужжатлаштириб олинган қуритилган ўсимликлар таркибида фаол тетрагидроканнабинол мавжудлиги, ушбу модда "марихуана" гиёҳвандлик воситаси эканлиги аниқланди. Ўлчанганда унинг жами соф оғирлиги 10867,2 граммга тенг эканлиги маълум бўлди. Фойдаланилмай турган хонанинг пол қисмидан олинган қуруқ ҳолатдаги ўсимликлар таркибида эса гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлган "каннабис"  ўсимлиги барглари эканлиги, соф оғирлиги 16582,8 граммга тенглиги кўрсатилган. Мазкур ҳолат юзасидан ТИИБ ТБ томонидан Э.Ф.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят жиноят иши қўзғатилган.

 

Аввалроқ, Фарғонада олма боғида каннабис етиштирган фуқаро аниқлангани ҳамда Тошкент вилоятидаги хонадондан катта миқдорда гиёҳвандлик воситалари топилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Муножат Валиева

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўз уйини гиёҳвандлик маконига айлантирган фуқаро ушланди | Zamon.uz