рубрикалар
рубрикалар
Ўз
English
Русский
O'zbekcha
Жамият
|
20 Июл 19:04
Фарғонада олма боғида каннабис етиштирган фуқаро аниқланди
Фарғона вилояти Бувайда туманида олма боғида гиёҳванд модда етиштирган шахс аниқланди, дея хабар қилмоқда ИИВ матбуот хизмати.

 

Фарғонада олма боғида каннабис етиштирган фуқаро аниқланди

 

Қайд этилишича, 9 июль куни шаҳар ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тадбир давомида М.А.нинг фермер хўжалигидаги олма боғи холислар иштирокида кўздан кечирилганида, олма боғида каннабис гиёҳвандлик ўсимликларни парвариш қилиб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Ҳолат юзасидан Бувайда тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлинмаси томонидан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми «а» банди (тақиқланган экинларни етиштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мазкур жиноятни содир этган шахс уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.