Жаҳон

Қирғизистонда ўтган парламент сайловида МСК сайтига киберҳужум уюштирилди

Шу сабабли мағлуб бўлган партиялар сайлов натижаларини тан олишмаяпти.

Қирғизистонда ўтган парламент сайловида МСК сайтига киберҳужум уюштирилди

 

Қирғизистон Марказий сайлов комиссиясига парламент сайловлари куни ҳакерлар ҳужуми уюштирилди. Бу ҳақда душанба куни Бишкекдаги брифингда республика Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Имонқулов маълум қилди.

 

"МСКга хакерлик ҳужумлари хориждан амалга оширилган. Тахминларга кўра бир вақтнинг ўзида 20 та давлатдан Ҳужум пайтида. Марказий сайлов комиссияси серверларига зарар етмаган", — деди Марат Имонқулов.

 

Шунингдек, у мамлакат ҳукумати овоз бериш натижаларини сохталаштирилишига йўл қўймаслигини ва ҳар бир бюллетень текширилишини маълум қилди.

 

Қирғизистон парламентига сайловлар 28 ноябрь куни аралаш тизим бўйича бўлиб ўтди. Якшанба куни республика Марказий сайлов комиссияси сайти электрон сайлов қутиларидан келаётган маълумотларни қайта ишлаш жараёнида тизимда носозликлар юзага келди. Натижада, саҳифани бироз вақт давомида кўришми имкони бўлмай қолди. Ишни қайта бошлагандан сўнг, унда олдинги версиядан фарқ қиладиган маълумотлар пайдо бўлди.

 

Марказий сайлов комиссияси раҳбари Нуржан Шилдабекованинг тушунтиришича, сайтдаги муаммолар дастурий таъминотдаги хатолар билан боғлиқ бўлиб, улар бартараф этилган. Аммо бу сайловда мағлуб бўлган беш партия вакилларининг овоз бериш натижаларини тан олишдан бош тортганликларини эълон қилишларига сабаб бўлди.

 

2020 йил кузида бўлиб ўтган парламент сайловлари кўплаб сайлов қонунчилиги бузилганлиги сабабли МСК томонидан ҳақиқий эмас деб топилган эди. Уларнинг натижаларини сарҳисоб қилиш оммавий намойишлар ва мамлакатда президент ва ҳукуматнинг ўзгариши билан якунланди.

 

Аввалроқ Швецияда янги тайинланган бош вазир бир неча соатдан кейин истеъфо бергани хабар қилинган эди.

 

Ҳиндистонда эса марҳум сиёсатчи сайловда ғалаба қозонган.

 

 

Насиба Тўхтаева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Қирғизистонда ўтган парламент сайловида МСК сайтига киберҳужум уюштирилди | Zamon.uz