Эндиликда “Hyundai” автомобиллари ўзимизда ишлаб чиқарилади
Заводни Жиззахда қуриш режалаштирилган.

Бу ҳақда Қозоғистон бош вазири Асқар Мамин мамлакатлар ўртасидаги III минтақалараро ҳамкорлик форумида маълум қилди.
Завод Жиззахда қурилиши режалаштирилган. "Astana Motors" 2019 йилдан буён енгил автомобильларни ишлаб чиқариш ва йиғиш билан шуғулланади Ҳозирда завод йилига 30 минг дона автомобиль ишлаб чиқаради.
Айни дамда Жиззахда "Kia", "Renault", "LADA", "Volksvagen" ва “Shkoda” автомобилларини йиғиш корхоналари ташкил этилган.
Аввалроқ Ўзбекистонда “LADA Vesta CW” ва “LADA XRAY” русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошлангани ҳамда Жиззахда “LADA” автомобилларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилгани ҳақида хабар берилганди.
Муножат Валиева







