Ўзбекистон

Ўзбекистонда “LADA Vesta CW” ва “LADA XRAY” русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошланди

Жиззахда “LADA” автомобилларини ишлаб чиқариш бошланди. Бу ҳақда “Spot” нашри  хабар берди.

Ўзбекистонда “LADA Vesta CW” ва “LADA XRAY” русумли автомобиллар ишлаб чиқарила бошланди

 

 

Унда айтилишича, автомобиллар “ADM Jizzakh” автомобиль заводида ишлаб чиқарилмоқда.

 

SKD усулида ишлаб чиқарилган биринчи “LADA Vesta CW” ва “LADA XRAY” моделлари  дилерларга юбориш учун тахт қилиб қўйилган. Яқин келажакда улар қаторига “LADA Largus” ҳам қўшилиши режалаштирилмоқда.

 

“Ўзбекистон “Автоваз” учун асосий экспорт бозорларидан бири бўлиб, “LADA” бренди республикада яхши танилган. Бу эса “LADA”нинг мамлакат бозорида ўз ўрнига эга бўлишига имкон беради” , — дейди компания расмий вакили.

 

Маълумотларга қараганда, 2020 йил давомида Ўзбекистонда “Roodell” дилерлик тармоғи орқали  5 мингдан ортиқ “LADA” автомобиллари сотилган.

 

Унинг энди маҳаллий заводларда йиғилиб, бозорга чиқарилиши бошқа турдаги автомобиллар билан рақобатга киришига имкон яратади. Бу эса, биринчи навбатда, кредит дастурлари ва “Trade-in” ёрдамида автомобиллар нархи янада арзонлашишига сабаб бўлади. Шунингдек, “LADA” брендининг Ўзбекистон автомобиль бозоридаги ўрнини янада кенгайтиради, нуфузини оширади.

 

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда “Nexia-3” ва “Spark” автомобилларини ишлаб чиқариш камайгани ҳамда “Chevrolet Tracker”нинг илк партияси ҳали ишлаб чиқарилмасдан сотиб бўлингани хабар қилинганди.

 

 

Оламгир Абдиев

custom img

Ўзбекистонда 4–6 июль кунлари сел ва сув тошқини хавфи эълон қилинди

Ёмғирлар сабаб сув тошқини хавфи юзага келиши мумкин.

custom img

Тошкентда 2 минг доллар пора олган кадастр бош инспектори ушланди

Андижонда эса 160 минг долларга давлат ерини ноқонуний сотишга уринган шахс қўлга олинди.

custom img

Ўзбекистон Президенти Грузиянинг олий давлат мукофоти — “Олтин мўйна” ордени билан тақдирланди

Шавкат Мирзиёев Орбелиани саройининг Фахрий меҳмонлар китобига самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

custom img

Андижондаги заправкада портлаш юз берди

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар бор.

custom img

Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи бир йилда 20 фоизга ошди

2026 йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Ўзбекистоннинг ялпи ташқи қарзи 82,2 млрд долларни ташкил этди.

custom img

Ўзбекистон ва Грузия қўшма туризм лойиҳаларини амалга оширади

Грузиянинг туризмни ривожлантириш тажрибаси, жумладан, солиқ имтиёзлари ва энотуризм йўналишлари Ўзбекистонда жорий этилиши мумкин.

custom img

Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига янги раҳбар тайинланди

Ушбу лавозимни ЙҲХХ бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган Муродбек Шерлиев эгаллади.

custom img

Андижонда 15 ёшли қиз ўзини каналга ташлаб, ҳалок бўлди

Жанубий Фарғона каналига ўзини ташлаган қизнинг жасади бир кун ўтиб топилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"