Сенат раиси Россия Федерация Кенгаши раисини орден билан тақдирлади
Мазкур мукофот икки xалқ ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга фаол саъй-ҳаракатлари ва шахсий ҳиссаси учун берилди.

Бу ҳақда Сенат Ахборот хизмати хабар берди.
2021 йилнинг 26 ноябрь куни МДҲ ППА 53-ялпи мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбоева Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенкога Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев номидан “Дўстлик” орденини топширди.
Мазкур мукофот Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси билан Россия Федерацияси ўртасидаги дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлашга фаол саъй-ҳаракатлари ва шахсий ҳиссаси учун берилди.
Бундан ташқари, икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани учун парламентлараро алоқаларни ривожлантириш, кўп қиррали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлиги, шу жумладан, минтақалараро ҳамкорлик ва икки томонлама маданий-гуманитар алмашинув салоҳиятини тўлиқ очиб беришга қаратилган дастурлар ва лойиҳаларни самарали амалга оширишга кўмаклашишга қўшган ҳиссаси ҳам ҳисобга олинган.
Маълумот ўрнида: Танзила Норбоева Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Парламент Ассамблеяси Кенгаши мажлисида “Парламент ҳамкорлигини мустаҳкамлаш учун” медали билан тақдирланганди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ собиқ Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов “Дўстлик” ордени билан мукофотлангани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







