Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Дўстлик» ордени билан мукофотланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий-иқтисодий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида"ги Фармонига мувофиқ, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов «Дўстлик» ордени билан мукофотланди.

Аввалроқ, Президентнинг тегишли фармони билан Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз йиллиги муносабати билан 4 нафар юртдошимиз «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони билан тақдирлангани ҳақида маълумот берган эдик







