Жаҳон

АҚШдаги мактабда содир этилган отишма террорчилик ҳаракати сифати деб баҳоланмоқда

Отишмани содир этган ўсмир умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

АҚШдаги мактабда содир этилган отишма террорчилик ҳаракати сифати деб баҳоланмоқда

 

Американинг Мичиган штати Оксфорд шаҳридаги мактабда содир этилган отишма қурбонлари сони 4 нафарга етди. Отишмани содир этган ўсмир террорчиликда айбланганмоқда. Бу ҳақда АР агентлиги маълум қилди.

 

Хабар қилинишича, фожиа куни ҳалок бўлган уч кишидан ташқари яна бир талаба, 17 ёшли Жастин Шиллинг олган жароҳатлари туфайли шифохонада вафот этган.

 

Ўша куни қирғинни уюштирган 15 ёшли Итан Кеамбли биринчи марта судга тортилди. У терроризм, тўртта модда бўйича биринчи даражали қотиллик ва еттита модда бўйича қуролли ҳужумда айбланган.

 

Прокурорнинг сўзларига кўра, терговда Крамблининг айбига оид кўплаб видео ва фотосуратлар мавжуд бўлиб, у умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

 

Эслатиб ўтамиз, сентябрь ойида Виржиния штатида номаълум шахс ўрта мактабда ўт очган эди. Икки нафар 17 ёшли йигит яраланиб, касалхонага ётқизилган. Шунингдек, Перм университетида ҳам отишма содир этилган эди, оқибатда 43 киши яраланган, 8 киши ҳалок бўлган.

 

Насиба Тўхтаева

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

АҚШдаги мактабда содир этилган отишма террорчилик ҳаракати сифати деб баҳоланмоқда | Zamon.uz