Самарқанд 2023 - йилда Бутунжаҳон туризм пойтахтига айланади
Бутунжаҳон туризм пойтахти номзодлигига Ўзбекистон ва Португалия даъвогарлик қилди.

Бутунжаҳон туризм ташкилоти ва унга аъзо давлатлар билан ҳамкорлик муносабатларини ривожлантириш, мамлакатимизнинг халқаро майдондаги нуфузини ошириш, халқаро ташкилотлар билан муносабатларини янада кенгайтириш, маданий ва туризм салоҳиятини тарғиб қилиш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Испания қироллигига ташриф буюришди.
Ташкилот 2023 йилда Самарқанд шаҳрида ўтказилишини Бош вазир ўринбосари, Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов айни дамда Испаниянинг Мадрид шаҳрида ўтаётган УНWТОнинг 24 сессияси доирасидаги овоз бериш жараёни натижаларига кўра маълум қилди.
Ҳозирда Самарқанднинг туристик салоҳиятини янада юксалтириш ҳамда уни дунё сайёҳлик марказларидан бирига айлантириш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда. Шунингдек, янги замонавий аэропорт ҳамда туризм объектлари бунёд этилмоқда.
Улардан “Samarkand Touristic Centre” бўлиб, у эшкак эшиш канали қирғоғида 212 гектар майдонда қад кўтармоқда. Бу ерда қурилаётган “New Renaissance” конгресс-холли, меҳмонхоналар, ресторанлар, дам олиш масканлари, савдо марказлари, амфитеатр, “Мангу шаҳар” каби иншоотлари ҳудуднинг сайёҳлик инфратузилмасини ривожлантириш йўлида хизмат қилиши шубҳасиз. Янги объектни 2022 йилнинг биринчи чорагида ишга тушириш режалаштирилган.
Маълумот ўрнида: Мазкур ташкилот ассамбляси 2 йилда бир марта ўтказилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё минтақалари бўйича конференция бўлиб ўтиши ҳамда Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг форуми бўлиши ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







