Ўзбекистон

Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг форуми бўлиб ўтди

Ўзбекистон Марказий Осиё етакчи аёллар мулоқотини минтақадаги аёллар ўртасида ҳар томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга қаратилган янги, юқори сифатли маслаҳатлар платформаси сифатида шакллантиришга барча саъй-ҳаракатларни сафарбар қилади. Бу ҳақда 6 август куни Туркманбошида Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашуви билан параллел равишда ўтказилган Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг форумида Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева маълум қилди.

Туркманистонда Марказий Осиё етакчи аёллари мулоқотининг форуми бўлиб ўтди

 

Йиғилишда сўзга чиққан Танзила Норбоева аёлларнинг ҳуқуқ ва имкониятларини кенгайтириш сари мулоқотнинг трансформацион ўзгаришларни амалга ошириш қобилиятига оптимистик муносабатда эканини таъкидлаган. У давлат бошқаруви, превентив дипломатия, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, тадбиркорлик ва бизнес, маданият, таълим, илм-фан, санъат ва гендер тенглигини таъминлаш соҳаларида Марказий Осиё давлатлари аёллари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга ишонч билдирган.

 

Тадбир давомида «Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик» кун тартиби, 2030 йилгача барқарор ривожланиш кун тартиби, Глобал мақсадларга эришиш учун ҳаракатлар ўн йиллигига мулоқотнинг содиқлигини тасдиқлайдиган Марказий Осиё мамлакатлари етакчи аёллари форуми декларацияси қабул қилинган. Шунингдек, ушбу ҳужжатда Марказий Осиёда аёлларнинг илмий, техник, ижодий, интеллектуал ва тадбиркорлик салоҳиятини тўлиқ амалга оширишнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш, аёл ва қизларнинг тадбиркорлик соҳасидаги имкониятларини кенгайтириш бўйича саъй-ҳаракатларни давом эттириш тарафдори бўлган мулоқотнинг нуқтаи назари қайд этилган.

 

Форум якунида мулоқот иштирокчилари ҳамкорликни янада кенгайтириш, ушбу минтақавий платформанинг самарали ишлашини таъминлаш учун ижобий тажриба алмашиш ва Марказий Осиё мамлакатлари манфаати учун минтақавий шерикликни чуқурлаштиришга муҳим ҳисса қўшиш зарурлиги тўғрисида келишиб олган.

 

Форумда нутқ сўзлаган БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича Махсус вакили Наталя Герман аёлларнинг тўлиқ иқтисодий иштирокисиз гендер тенглигига эришиш имконсизлигини таъкидлаган. «Шунинг учун ҳам мулоқотимизнинг бу йўналишдаги фаолияти жуда муҳим. Аёлларнинг иқтисодий салоҳияти ва иқтисодий ҳамкорлигининг ривожланиши шубҳасиз минтақанинг ривожланиши, янги имкониятлар очилиши, барқарор тинчлик ва хавфсизликка ҳисса қўшишига ёрдам беради», — дейди Наталя Герман.

 

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё давлатлари етакчи аёлларининг мулоқотини ташкил этиш бўйича видеоконференцалоқа шаклида илк учрашув 2020 йилда ўтказилган эди.

custom img

Шахмат бўйича “Ўзбекгидроэнерго” АЖ очиқ чемпионати ғолиблари аниқланди

Чемпионат “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” шиори остида ўтказилди.

custom img

Бахтиёр Иноқов Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди

Иноқов Ички ишлар вазирлиги Академияси магистратура босқичи битирувчиси ҳисобланади

custom img

Хизмат вазифасини бажариш чоғида ҳалок бўлган икки ходим “Жасорат” медали билан тақдирланди

Марҳум ФВВ ходими Тошкентдаги хонадонда бўлган ёнғинда 7 кишини қутқариб, ўзи ҳалок бўлганди. ЙПХ ходими Spark уриб кетиши оқибатида вафот этганди.

custom img

Шерзод Асадов “Дўстлик” ордени билан тақдирланди

Шерзод Асадов 2021 йил март ойидан буён президент матбуот котиби сифатида ишлаб келмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази раҳбари Фирдавс Абдухолиқов юксак мукофот билан тақдирланди

Президент фармонига кўра бир қатор давлат хизматчилари давлат мукофотлари билан тақдирланди.

custom img

Комил Алламжонов “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Комил Алламжонов Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги сиёсий-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирланди.

custom img

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан бир қатор соҳа вакиллари мукофотланди

Президент фармони билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт, маданият ва санъат ҳамда ОАВ соҳаларида фаолият юритаётган бир гуруҳ ходимлар тақдирланди.

custom img

Таниқли қиличбоз ва МОҚ собиқ раиси Собир Рўзиев вафот этди

У жаҳон чемпионатларида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"