Ангела Меркелнинг ватандошларига сўнгги мурожаати
У ўз халқини пандемия қаршисида бирлашишга чақириди.

16 йил давомида Германия ҳукуматини бошқарган Ангела Меркел ватандошларига сўнгги бора мурожаат қилди, деб хабар беради DW нашри.
Шундай қилиб, собиқ канцлер бутун дунё коронавирус пандемияси билан боғлиқ вазиятнинг жиддийлигини эслатиб, немисларни инқирозга қарши курашда бирлашишга чақирди.
"Афсуски, бизни яна бир неча оғир ҳафталар кутиб турибди, уларни фақат биргаликдаги саъй-ҳаракатлар билан енгиб ўтишимиз мумкин", - деди Меркел.
У яна бир бор эслатдики, фақат эмлаш мамлакатни аввалги ҳаётига қайтаришга ёрдам беради.
Нашрнинг ёзишича, 2006 йилнинг июнь ойидан бери Ангела Меркел ўзининг видеоподкастида Германия халқига 600 мартадан ортиқ мурожаат қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2 декабрь куни Меркел Германия канслери лавозими билан расман хайрлашган эди.
Унинг вориси ҳукумат раҳбари сифатида Германия социал-демократик партиясининг 63 ёшли аъзоси Олаф Шолс бўлади.
Аввалроқ Меркел хоним истеъфога чиққанидан кейин 15 минг евро пенсия олиши ҳақида хабар қилинган эди.








