Қидирувда бўлган ўзбекистонлик фуқаро Россияда қўлга олинди
У Қашқадарё вилоятида 2 турдаги жиноятни содир этган.

Қашқадарё вилоятида қотиллик, босқинчилик жиноятларини содир этиб, қочиб юрган шахс Россияда ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Касби тумани “Муғлон” маҳалласида рўйхатда турувчи Ҳ. Ҳ. Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж”, “и”, "о", “п” бандлари ва 164-моддаси 3-қисми "в" бандида кўрсатилган жиноятларни содир этгани учун унга нисбатан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан қидирув эълон қилинган.
ИИВ ЖҚББ ва вилоят ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан олиб борилган ҳамкорлик натижасида Ҳ.Ҳ. Россия Федерациясининг Оренбург вилояти Бугруслан шаҳридан ушланган.
Қайд этилишича, жиноят содир этган шахс ҳозирда қонун олдида жавоб бермоқда.
Аввалроқ олти нафар ўзбекистонликни қулликка сотган шахснинг ушлангани ва Тошкентда имконияти чекланган қизни калтаклагани учун қидирувга берилган 27 ёшли йигитнинг қўлга олингани хабар қилинганди.
Жавоҳирбек Турсунов








