Жамият

Тошкентда имконияти чекланган қизни калтаклагани учун қидирувга берилган 27 ёшли йигит ушланди

Қиздаги бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Тошкентда имконияти чекланган қизни калтаклагани учун қидирувга берилган 27 ёшли йигит ушланди

 

 

Тошкентнинг Чилонзор туманида 27 ёшли йигит пул сабабли кар-соқов қизни калтаклагани ҳақида хабар берилган эди. Пойтахт ИИББ матбуот хизмати ушбу йигит терговдан қочиб яширингани учун 22 август куни қидирувга берганди. 25 август куни у қўлга олингани маълум қилинди.

 

«Маълум қиламизки, жиноят содир этгани учун қидирув эълон қилинган Ўткиржон Холматов қўлга олинди. Унга нисбатан тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Уни аниқлашда кўмаклашган фуқароларимизга миннатдорчилик билдирамиз», — дейилади пойтахт ИИББ хабарда.

 

Ҳолат юзасидан Чилонзор тумани ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан йигитга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган. Қиздаги бадан шикастлари оғирлиги даражасини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

 

Эслатиб ўтамиз, 20 август куни соат 08:00 да Чилонзор тумани «Шарқ» маҳалласи ҳудудида имконияти чекланган 22 ёшли қиз ва 27 ёшли йигит ўртасида жанжал келиб чиққанди. Ижтимоий тармоқларда ҳолат акс этган видео ҳам тарқалди. Унда йигит қизни ураётганини кўриш мумкин.

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Тошкентда имконияти чекланган қизни калтаклагани учун қидирувга берилган 27 ёшли йигит ушланди | Zamon.uz