Жаҳон

"Маньяк" қурбони бўлган аёлнинг бошсиз мурдаси топилди

Қотил аёлни ўлдириб, унинг шахсий буюмлари ва кесилган бошини ўзи билан олиб кетган.

"Маньяк" қурбони бўлган аёлнинг бошсиз мурдаси топилди

 

Ҳиндистоннинг Махараштра штатида бир аёл "маньяк” қурбони бўлди. Бу ҳақида "The Times of India" хабар берди. Манбада ёзилишича, “яхши кўрган” йигити билан ижарага олинган дачада аёлнинг яланғоч мурдаси бошсиз ҳолда топилган.

 

Маълумотларга кўра, қурбон йигити билан сохта исмлар остида турар жой ижарага олган. Эртаси куни бино эгаси уйни тозалаш учун келганида қизнинг қонга ботган жасадини кўрган. Қиз билан бирга бўлган эркак асосий гумонланувчи деб тахмин қилинмоқда. Чунки у ҳам худди жабрланувчининг боши каби изсиз ғойиб бўлган.

 

Нашрнинг хабар беришича, маҳаллий полиция уйдан 50 метр нарида топилган сумка туфайли марҳуманинг шахсини аниқлашга муваффақ бўлди.

 

Қурбон тахминан 30 ёшда бўлган.

 

"Маньяк" жабрланувчининг боши билан бирга унинг барча шахсий нарсаларини олиб кетган. У ҳоттоки коттеж атрофидаги видеокузатув камераларига ҳам тушмаган. Шунинг учун ҳам қотилнинг шахси ҳақидаги маълумотлар номаълумлигича қолмоқда.

 

Бундан олдин очилмаган жиноятларни ўрганаётган америкалик The Case Breakers гуруҳи аъзолари ўтган асрнинг 60-йилларида Калифорнияда фаолият юритган “Зодиак” лақабли серияли "маньяк"ни фош қилган эди. Гуруҳ терговчиларининг таъкидлашича, баъзи ашёвий далиллар ва тирик қолган гувоҳларнинг кўрсатмалари сериали қотилнинг шахсини аниқлашга ёрдам берган.

 

Аввалроқ АҚШда 5 нафар журналист қотилига 345 йил қамоқ жазоси тайинлангани ҳамда Санкт-Петербургда одамхўр қўлга олингани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

"Маньяк" қурбони бўлган аёлнинг бошсиз мурдаси топилди | Zamon.uz