Шифокор Саакашвили ногирон бўлиб қолишини айтди
Мутахассиснинг сўзларига кўра, Саакашвилида травмадан кейин руҳий бузилиш ва стресс мавжуд.

Грузияда шифокор Отар Тоидзе журналистларга мамлакатнинг собиқ президенти Михаил Саакашвилига хориждаги клиникаларда даволаниш курси кераклигини, акс ҳолда унинг аҳволи жиддий ёмонлашиши мумкинлигини маълум қилган.
Шифокор О.Тоидзе:
“Агар собиқ президент ўзининг соғлиғи учун хорижда даволанмаса, турли асоратлар билан бир умрга ногиронга айланиши мумкин”.
Шифокор, шунингдек, Саакашвилини даволаниш учун олиб кетиш имконияти бўйича бир қанча хорижий клиникаларга сўровлар, хатлар юборилганини ҳам қўшимча қилди.
“Эмпатия” ташҳиси қўйилган Саакашвили айни дамда Гори шаҳридаги ҳарбий госпиталда 3 та гуруҳ шифокорлари назорати остида.
Грузия халқ ҳимоячиси гуруҳи шифокорлари эса собиқ президентнинг хорижда даволанишига эҳтиёж сезмаётгани ва унинг аҳволи қониқарли ва ҳатто яхшиланиб бораётганини айтишди.
Маълумот учун: Саакашвилининг ҳозирги соғлиғига ёрдам беришини сўраб, шифокорлар Германияга ҳам хат ёзишган. Аммо ҳали жавоб келмаганини билдиришган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ Грузияни Саакашвилига нисбатан адолатли муносабатда бўлишга чақиргани ҳамда бир гуруҳ депутатлар Саакашвилини қўллаб-қувватлаб очлик эълон қилгани ҳақида хабар берилганди.
Чўлпоной Аҳмедова







