Ўзбекистон

Ўзбекистонда Жаҳон мероси рўйхатига киритилган шаҳарлар электирлаштирилади

Мазкур лойиҳа учун ОТБдан 162 миллион доллар қарз олиш режалаштирилган.

Ўзбекистонда Жаҳон мероси рўйхатига киритилган шаҳарлар электирлаштирилади

 

Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон ғарбидаги йирик шаҳар марказларини боғловчи 465 километрлик темир йўл линиясини электрлаштириш, темир йўл хизматларини яхшилаш ҳамда минтақада савдо ва туризмни ривожлантириш учун 162 миллион долларлик кредит ажратишни маъқуллади.

 

Лойиҳа Бухоро, Мискин, Урганч ва Хоразм вилоятидаги ЮНEСКОнинг Жаҳон мероси рўйхатига киритилган Хива шаҳарларини боғловчи йўлни электрлаштиради.

 

Қайд этилишича, соатига 250 километр тезликда ҳаракатланувчи тезюрар поездларнинг ҳаракатланиши, Бухоро ва Хива ўртасидаги қатнов вақтини 2 соатгача қисқартириш, пойтахт Тошкентдан Хивага 7 соатда етиб бориш имконини беради.

 

ОТБнинг Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича Бош директори Евгений Жуковнинг бу дастурга қуйидагича фикр билдирган:

 

“Денгизга чиқиш имконияти бўлмаган Ўзбекистон учун бу яхши имконият. ОТБ лойиҳаси Хоразм вилоятини Ўзбекистоннинг қолган қисми билан боғлайдиган иқтисодий йўлак яратишга, COVID-2019 пандемияси шароитида туризмни тиклашга ёрдам беради ва мамлакатни минтақавий транзит маркази сифатида янада мустаҳкамлайди”

 

“Бухоро-Хива” линияси электрлаштирилгач, йиллик йўловчи ташиш ҳажми жорий йилда 280 минг йўловчидан 2026 йилга келиб 1 миллион йўловчидан кўпроққа ошиши кутилмоқда.

 

2026 йилга бориб юк ташиш ҳажми йилига жами 11,8 миллион тоннага етиши кутиляпти.

 

Давлат Осиё инфратузилма инвестициялари банкидан 108 миллион доллар миқдорида кредит сўраган. Буни банк бошқарув кенгаши маъқуллаган.

 

Бундан ташқари, ОТБ темир йўл операциялари ва бошқаруви бўйича танланган аёлларни ўқитиш каби асосий гендер тадбирларини қўллаб-қувватлаш учун 300 000 АҚШ доллари миқдоридаги техник ёрдам грантини тақдим қилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "Давлат қарзи тўғрисида"ги қонун лойиҳаси Олий Мажлисга киритилгани ҳамда Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қарз ажратиши ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедовa

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда Жаҳон мероси рўйхатига киритилган шаҳарлар электирлаштирилади | Zamon.uz