Ўзбекистон

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қарз ажратади

Сармоя миқдори 100 миллион долларни ташкил этади.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қарз ажратади

 

Бу ҳақда мазкур банк Матбуот хизмати хабар берди. 

 

Давлат идораларига дастур доирасидаги ислоҳотларни амалга ошириш учун 250 минг техник ёрдам тақдим қилади.

 

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга мамлакатдаги кичик ва ўрта бизнес учун қулай муҳитни яхшилаш бўйича ислоҳотларни амалга оширишда 100 миллион долларлик сиёсатга асосланган кредитни маъқуллади.

 

Кредит ОТБнинг кичик ва ўрта корхоналарни ривожлантириш дастурининг биринчи кичик дастурини молиялаштиради. Шунингдек, банкнинг ушбу лойиҳаси  2 та кичик дастурни ўз ичига олади.

 

Жумладан, биринчи кичик дастурда кредит ресурслари чекланган субъектлар фаолиятини кенгайтиришга ёрдам бериш учун мавжуд молиявий воситаларни диверсификация қилишни ва улар олиши керак бўлган рухсатномалар ва лицензиялар сонини қисқартиришни режа қилган.

Масалан, савдо операциялари харажатларини камайтириш ва рақамлаштиришни ошириш 13 500 га яқин иш ўринларини яратишга ёрдам бериши кўзда тутилган.

 

ОТБ Марказий ва Ғарбий Осиё бўйича бош директори Евгений Жуков мазкур сармоя бўйича шундай дейди:

 

“Ўзбекистон бозор иқтисодиётига ўтиш жараёнини жадаллаштиришда давом этмоқда ва кичик ва ўрта корхоналар мамлакатда иқтисодий ўсиш ва иш ўринларини таъминлашга салмоқли ҳисса қўшмоқда”.

 

Мамлакатда кичик ва ўрта корхоналар ялпи ички маҳсулотнинг ярмидан кўпроғини ташкил қилади. Ваҳоланки бу  расмий ва норасмий иш ўринларининг учдан икки қисмини таъминлаб беради. Берилган қарз кичик ва ўрта бизнес учун рақамли ечимларни жорий этиш орқали  яна 250 минг доллари миқдоридаги техник ёрдам грантини қўлга киритиш имконини ҳам яратади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ  Ўзбекистон энергетика тизими учун 81,6 миллион доллар ажратилиши ҳамда Ўзбекистон электр энергетика соҳаси учун ЙТТБдан 81,6 миллион евро қарз олаётгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш учун қарз ажратади | Zamon.uz