Хавфсизлик кучлари томонидан ўлдирилган Ўзбекистон фуқаросининг жасади музлатгичда қолмоқда
Марҳумнинг ўдирилганига 6 ойдан ошди.

Қайд этилишича, жиноят иши ҳали дастлабки тергов босқичида. Бу ишга жалб қилинган адвокатлар экспертиза натижалари билан танишди.
Эслатма: Ўзбекистон фуқароси Аюб Раҳимов жорий йилнинг 11 май куни Симферополда ҳибсга олиниши вақтида отиб ўлдирилган эди.
Тергов маълумотларига кўра, у қаршилик кўрсатган ва ФСБ ходимлари ўт очишга мажбур бўлган. Кейинроқ унинг турмуш ўртоғи Соҳиба Бурхонова ватанига чиқариб юбориш учун хорижлик фуқароларни вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилган.
Аёл ҳали ҳам ўша марказда муқим қолмоқда.
Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди Россияга марҳумнинг аёлини Ўзбекистонга экстрадиция қилмасликни тавсия қилган.
Шу билан бирга, А. Раҳимовнинг рафиқаси ва адвокатларининг жасадни дафн қилиш учун топшириш тўғрисидаги бир неча бор мурожаатлари тергов ҳаракатлари зарурлиги сабаб рад этилган.
Маълумот учун: марҳумга нисбатан “ҳокимият вакилига нисбатан зўравонлик қўллаш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Хабаровск ўлкасида ғойиб бўлган самолёт топилгани ҳамда Москвада ўзбекистонлик мигрантнинг жасади топилгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Швейцарияда вафот этган марҳумнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинганди.
Чўлпоной Аҳмедова







