Ўзбекистон

Бухорода тупроқ босиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг иши меҳнат фаолияти билан боғлиқ эканлиги аниқланди

Меҳнат вазирлиги ҳолат бўйича ўрганиш олиб бориб, қўшимча маълумот берди.

Бухорода тупроқ босиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг иши меҳнат фаолияти билан боғлиқ эканлиги аниқланди

 

11 ноябрь куни Бухорода "61-Автокорхона”нинг икки нафар ишчисини тупроқ ва қум босиб қолгани ҳақида хабар берган эди. 

 

Меҳнат вазирлиги ҳолат бўйича ўрганиш олиб бориб, қўшимча маълумот берди. Унга кўра 2021 йил 16 ноябрь куни соат 15:30лар атрофида Бухоро вилояти Когон шаҳар Дўстлик кўчасида “61-сонли Автокорхона” МЧЖ томонидан канализация қувури қазиш ишлари олиб борилаётганда ковланган ўранинг атрофидаги тупроқ ўпирилиб тушиши натижасида ўранинг ичида ишлаётган фуқаролар Амиров Намозбек Хусан ўғли ва Саидқулов Сардор Валижон ўғли тупроқ остида қолиб вафот этган.

 

Бахтсиз ҳодисанинг асосий сабаблар маълум қилинди. Жумладан, “61-Автокорхона” МЧЖ иш берувчиси томонидан ишларни хавфсиз олиб боришлари юзасидан меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича белгиланган тартибда йўл-йўриқлар олмаган Н.Амиров ва С.Яхёхоновларни Когон шаҳар “Дўстлик” МФЙ Дўстлик кўчасида жойлашган диаметри 1000 мм ли пластмасса канализация қувурларини реконструкция қилиш ишларига жалб этилган.

 

Канализация қувурларини реконструкция қилиш ишларини амалга ошириш учун қазилган ўра (бўйи 5,0-5,5 метр, эни 5-6 метр атрофида) деворининг қулаб тушмаслигини олдини олиш учун келтириб қўйилган катталиги 2,6 Х 4,6 ҳажмдаги 2 та темир панжараларнинг ўрнатиб қўйилмаган.

 

Вазият сабабларини бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланиб, мазкур бахтсиз ҳодиса меҳнат фаолияти билан боғлиқ деб топилиб, Н-1 шаклидаги далолатнома билан расмийлаштирилди ва корхона томонидан “61-Автокорхона” МЧЖ ҳисобга олинган.

 

Ҳодиса юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар тўплами ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилди.

 

Муножат Валиева

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Бухорода тупроқ босиши оқибатида ҳалок бўлганларнинг иши меҳнат фаолияти билан боғлиқ эканлиги аниқланди | Zamon.uz