Ўзбекистон

Яна қоғозбозлик: метрода янги чекловлар жорий қилинмоқда

Йўловчининг қўл юки учун 2 баробар тарифда тўловлар амалга оширилади.

Яна қоғозбозлик: метрода янги чекловлар жорий қилинмоқда

 

Метрополитен иш вақтлари тўғрисида ҳар бир бекатнинг кириш эшиклари олдида маълумот берилади.

 

Вазирлар Маҳкамасининг “Тошкент метрополитенидан фойдаланиш қоидаларини ҳамда Тошкент метрополитени фаолиятини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди. 

 

Жумладан, метрополитенда йўловчи ва унинг қўл юкини ташиш шартномаси тузилганлиги йўл чиптаси билан тасдиқланади.

 

Метрополитен иш бошлаш ва тугаш вақти Тошкент шаҳар ҳокимияти ва Транспорт вазирлиги томонидан ўрнатилади.

 

Метрополитеннинг барча ҳудудларида қуйидагилар тақиқланади:

 

—   парапетлар, тўсиқлар устига чиқиш, шунингдек, улар устидан сакраб (ошиб) ўтиш;

 

—   спиртли ичимликлар, психотроп ва гиёҳванд воситаларни истеъмол қилиш, маст ҳолда кириш;

 

—   чекиш ва қиздириладиган тамаки, электрон сигареталарни истеъмол қилиш воситаларидан фойдаланиш;

 

—   метрополитен ҳудудида ва вагонларда очиқ олов, пиротехника воситаларидан (фейерверклар, петардалар ва бошқалар) фойдаланиш;

 

—   метрополитен ҳудудида пойабзалсиз ва кийимсиз ҳолда бўлиш;

 

Шунингдек, ёнувчан газлар билан тўлдирилган шарлар билан бекатга кириш ва бекат ва унинг ҳудудида, бекатга туташган ерости ўтиш йўлакларида самокатлар, роликли конькилар, мотоцикл, скутер, велосипед, скейт, барча турдаги ғилдиракли спорт анжомлари ва бошқа шу каби воситаларда ҳаракатланиш (ногиронлар аравачалари бундан мустасно), учувчисиз учиш воситаларидан (дрон) фойдаланиш ҳам тақиқиланади.

 

Метрополитен раҳбариятининг ёзма равишдаги рухсатисиз, хизмат кўрсатиш (техник) хоналарида бекатлар ва объектларда профессионал видео ва фото (учувчисиз учиш воситалари ёрдамида), суратга олиш, шунингдек, “Пранк” шаклида видеоларни суратга олиш ҳамда вагонларнинг ўриндиқларига болаларни пойабзали билан қўйиш ва юкларни жойлаштириш мумкин эмас.

 

Хусусан, ускуналар ва меъморий-бадиий безакларнинг қисмларига зарар етказиш, вестибюллар ва хизмат хоналарининг ойналарини ифлослантириш, шунингдек, вагонларга ва метрополитен инфратузилмаси объектларига зарар етказиш;

 

—   метрополитен ҳаракат таркиби вагонларининг ташқи ва ички юзаларига, шунингдек метрополитен қурилмалари ва иншоотларига ёзувлар, стикерлар, расмлар, ахборот ва реклама материалларини метрополитен раҳбарияти билан келишмасдан (шартнома) жойлаштириш қатъий тақиқланади.

 

Маълумот учун: Ўзбекистон Республикасининг Транспорт тўғрисидаги қонуни Қонунчилик палатаси томонидан 2021 йил 3 мартда қабул қилинган Сенат томонидан 2021 йил 29 майда маъқулланган.

 

Эслатиб ўзтамиз, аввалроқ “Тошкент метрополитени” унитар корхонаси бекатларида карантин қоидаларига риоя этилиши юзасидан рейд тадбирлари ўтказгани ҳамда Москва метросида ўзбек ва тожик тилидаги ёзувлар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди.

 

 

Чўлпоной Аҳмедова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.