Ўзбекистон

Эҳтиёт бўлинг! Энди тангалар қалбакилаштирилмоқда

Тошкент шаҳрида катта миқдордаги сохта пуллар аниқланди.

Эҳтиёт бўлинг! Энди тангалар қалбакилаштирилмоқда

 

Пойтахтда банк ходимлари кечки инкассация ва экспертизани ўтказиш жараёнида 2 евролик 2 470 дона жами 4 940 евро қийматидаги қалбаки тангаларни аниқлашди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар қилди.

 

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноятни 41 ёшли M.B. исмли шахс содир этганлиги маълум бўлди. У қалбаки тангаларни 31 ёшли Ж. М. дан харид қилган ва 59 280 000 сўмга валюта операцияларини амалга оширган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши кураш департаменти томонидан Жиноят кодексининг 176-моддаси 2-қисми билан (“Қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш”) жиноят иши қўзғатилди.

 

176-моддага, кўра, ушбу жиноят учун беш йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум этиш назарда тутилган.

 

Аввалроқ Янгийўл шаҳрида сохта пул тайёрлаган шахслар ушлангани ва қалбаки долларга телефон сотиб олган фирибгарнинг қўлга олингани хабар қилинганди.

 

Жавоҳирбек Турсунов

custom img

Қозоғистонда ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадлари Ватанга олиб келинди

Олмаота шаҳридаги Бош консулхонаси Миграция агентлиги билан ҳамкорликда зарур чораларни кўрди.

custom img

Ўзбекистонда талабалар учун “Долзарб қирқ кунлик” бошланди

Мазкур давр давомида талабаларни янги ўқув йилига муносиб кутиб олиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган муаммоларни тезкор бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилади.

custom img

Андижонда умумий овқатланиш шохобчасида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ҳодиса сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази жаҳон медиасига буюк мероснинг янги таянч нуқтаси сифатида тақдим этилди

Қарийб 50 давлатдан 300 нафарга яқин медиа ва экспертлар иштирокидаги форумда Ислом цивилизацияси марказининг халқаро медиа салоҳияти ҳамда буюк меросни замонавий мультимедиа форматларида ёритиш масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Ўзбекистонда ишсизлик ва қашшоқлик даражаси 4,5 фоизгача пасайди

Йилнинг биринчи ярмида 506 минг киши доимий иш билан таъминланди.

custom img

Фарғонада Lacetti йўл четидаги устун ва дарахтга урилиб, ағдарилди

Ҳайдовчига воқеа жойида тиббий ёрдам кўрсатилган.

custom img

“Миллий манфаатларни ҳимоя қилиш, дунёдан ёпилиш дегани эмас” — Шерзод Асадов

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов Тошкентдаги Ислом цивилизацияси марказида ўтказилаётган “Ислом цивилизацияси: янги дунё, янги ташаббуслар” халқаро медиа форумида замонавий журналистика, сунъий интеллект, сўз эркинлиги ва миллий медиа масалаларига тўхталди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 48,3 млрд долларга етди

Давлат қарзининг 40,7 млрд доллари ташқи, 7,6 млрд доллари эса ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"