Ўзбекистон

"Iyman textile"да келажак учун янги режалар яратилмоқда

Қашқадарё вилоятида ОАВ ходимлари учун пресс-тур ташкил этилди.

"Iyman textile"да келажак учун янги режалар яратилмоқда

 

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникасиялар агентлиги томонидан журналист ва блогерлар учун Қашқадарё вилоятининг айрим ишлаб чиқариш корхоналарида пресс-турлар ташкил этилди. Хусусан, ОАВ ходимлари Қарши туманида жойлашган "Iyman textile" тикувчилик мажмуаси билан яқиндан танишди.

 

- Мазкур корхонамизнинг очилганига атиги бир ой бўлди, - дейди "Iyman textile" тикувчилик мажмуаси директори Арсен Битикташ. Бугунги кунда ишлаб чиқариш зонамизда 55 нафарга яқин аёлларимизни иш билан таъминлаганмиз. Корхонамизда асосан талабга қараб маҳсулот тайёрлашга ҳаракат қилмоқдамиз. Энди фаолият бошлаганимизга қарамай 6 ойдан сўнг маҳсулотларимизни Россия ва Белоруссия давлатларига экспорт қилиш режаларимиз бор. Тикувчилик мажмуамизда ишчиларимизнинг ойлиги 900 минг сўмдан бошланади. Бироқ келгусида бу борада ҳам кўрсаткичларимизни ошириш ниятимиз бор. Ишхонамиздаги машиналар Туркия давлатидан келтирилган. Уларнинг умумий сони 30-35 тани ташкил этади. Келгуси йилларда фаолиятимизга қараб экспорт ҳажмига бор эътиборимизни қаратмоқчимиз.

 

- Мен ушбу тикувчилик мажмуаси очилганидан бери ишчи ходим бўлиб ишлаб келмоқдаман. Иш жойимизда шарт-шароитлар аъло даражада. Икки маҳал овқат беришади. Ҳар куни ишхонамизнинг махсус автобуси бизни уйимиздан олиб келади ва кечга яна олиб бориб қўяди. Ҳозирда 1 миллион 500 минг сўм ойлик оламан. Маошим оиламнинг айрим камчиликларини ёпишга етиб турибди. Кейинроқ иш ҳажми оширилганидан сўнг ойликларимиз ҳам ошиши мумкин. Бажарадиган юмушимиз ҳам унча қийин эмас. Биз маҳсулотнинг охирги қисмига ишлов берамиз. Кейин тайёр ҳолатга келтириш учун дазмоллашга юборилади, - дейди шу ерда ишлаётган ходимлардани бири Азимова Соҳиба.

Жамшидбек Амиров

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

"Iyman textile"да келажак учун янги режалар яратилмоқда | Zamon.uz