Ўзбекистон

Олинг, олинг! Ҳеч ким кўрмайди, орамизда қолади!

Сурхондарёда ҳайдовчи ЙПХ ходимига пора таклиф қилди.

Олинг, олинг!  Ҳеч ким кўрмайди, орамизда қолади!

 

Сурхондарё вилоятида ЙПХ инстпекторига 200 АҚШ доллари миқлорида пора таклиф қилган ҳайдовчи тезкор гуруҳ томонидан қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар бермоқда. 

 

Қайд этилишича, жорий йилнинг 17 декабр куни Термиз шаҳри “Р.Соатова” кўчасида хизмат олиб бораётган кичик сержант Ходжаев Зафар ушбу кўчада ҳаракатланиб келаётган “Кобалт” автомашинасини тўхтатиб, ҳужжатларини текширганида, автомашинанинг орқа ён ойналари тегишли рухсатномасиз қорайтирилганлиги аниқлаган.

 

Инспектор ҳайдовчи Д.Т га нисбатан МЖТКнинг тегишли моддаси билан маъмурий баённома расмийлаштириб, бошқарувида бўлган автомашинани вақтинчалик жарима майдонига жойлаштирган. Шу пайт ҳайдовчи Д.Т ундан автомашинани жарима майдонидан чиқариб беришини илтимос қилиб, эвазига 200 АҚШ доллари миқдоридаги пул таклиф қилган. 

 

Шунда кичик сержант З. Ходжаев тегишли тартибда Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғи номига фуқаро Д.Т пора таклиф қилаётганлиги учун унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраб билдирги билан мурожаат қилган. Билдиргига асосан, шу куни соат 17:50 ларда ўтказилган тезкор тадбир давомида, фуқаро Д.Т Термиз шаҳар ИИБ ЙҲХХ маъмурий биноси ёнида кичик сержант З.Ходжаевга бириктирилган хизмат автомашинасининг олд ўриндиғига ўтириб, 1.850.000 сўмни пора тариқасида берган вақтида ушланган.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Термиз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Аввалроқ Наманганда қоидабузар ЙПХ ходимига пора таклиф қилгани хабар қилинганди.

 

Жавоҳирбек Турсунов

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"