Жаҳон

2021 йилда энг кўп молиявий зарар келтирган табиий офатлар

Британиянинг “Christian Aid” гуманитар ташкилоти маълумотларига кўра, 2021 йилда энг кўп моддий зарарга АҚШдаги “Ida” тўфони сабаб бўлган.

2021 йилда  энг кўп молиявий зарар келтирган табиий офатлар

2021 йилда содир бўлган энг йирик ўнта табиий офат молиявий жиҳатдан жами 170 миллиард доллардан ортиқ зарар келтирди. Бу  ўтган йилга нисбатан қарийб 20 миллиард долларга кўп. Умумий зарар миқдорининг қарийб 13 фоизга ошиши иқлимнинг антропоген ўзгариши оқибатларини акс эттиради, дея изоҳ берди Британиянинг Чристиан Аид гуманитар ташкилоти.

 

 Маълумотларга кўра, август ойи охирида, АҚШдаги кучли сув тошқинига сабаб бўлган “Ida” тўфони 2021 йилда энг катта молиявий таъсир кўрсатган табиий офат сифатида қайд этилди. “Christian Aid”  етказилган зарарни 65 миллиард долларга баҳоламоқда. Иккинчи ўринда – июль ойида Германия ва Белгиядаги сув тошқинлари, ҳукуматлар жами 43 миллиард доллар зарар кўрган.

 

 Рўйхатга АҚШнинг Техас штатидаги кескин совуқ ҳарорат ва Хитойнинг Хенан провинциясидаги сув тошқини ҳам киритилган. Ташкилот бу рўйхатга асосан бой мамлакатларда содир бўлган табиий офатларга асосланганини қўшимча қилди. 

 

Ҳисоботда айтилишича, қашшоқроқ мамлакатларда инфратузилма суғурталанмаганлиги сабабли табиий офатлардан кўрилган молиявий зарарни ҳисоблаш қийин.


Эслатиб ўтамиз, декабр ойида Индонезияда вулқоннинг отилиши оқибатида 13 киши ҳалок бўлган эди.  

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

custom img

АҚШ-Эрон музокаралари боши берк кўчага кирди — Axios

Қатар воситачилари икки томон ўртасида келишувга эришишга уринмоқда, бироқ ҳозирча натижа йўқ.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"