Ўзбекистон

Қурилиш соҳасидаги қатъий талаблар соддалаштирилади

Эндиликда жисмоний ва юридик шахсларга шаҳарсозлик фаолияти соҳасида хорижий норматив ҳужжатларини белгиланган шартлар асосида қўллашга рухсат берилиши мумкин.

Қурилиш соҳасидаги қатъий талаблар соддалаштирилади

 

Адлия вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган Президентнинг “Қурилиш соҳасига оид талабларни соддалаштириш ҳамда техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш учун Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилган.

 

Бу ҳақда Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди. 

 

Мазкур лойиҳада қуйидагилар назарда тутилган:

 

— шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларини бирлаштириш йўли билан тизимлаштириш, бугунги кунда ўз аҳамиятини йўқотган ҳужжатларни бекор қилиш;

— қурилиш объектининг якуний ҳолатига бўлган талабларни белгилаб берувчи қурилишни нормалашнинг параметрик усулини қўллаш;

— қурилиш соҳасида нархларни шакллантиришда асос бўлувчи смета қоидаларини смета нормативлари шаклида тасдиқлаш ва очиқликни таъминлаш;

— қурилиш соҳасидаги ўзини ўзи бошқарувчи нотижорат ташкилотларга аъзо бўлиш тартибини жорий этиш орқали архитектура-шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тартибини бекор қилиш;

— қурилиш соҳасидаги якка тартибда уй-жой қуриш (реконструкция қилиш) бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини келишиш бўйича давлат хизматлари кўрсатиш тартибини бекор қилиш;

— хусусий сектордаги юридик шахсларга қурилиш-монтаж ишларида қурилиш назоратини амалга ошириш ҳуқуқини бериш;

— техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси қонунчилик маълумотлари миллий базасига тизимли равишда жойлаштирилишини таъминлаш;

 

— сунъий йўлдош ва бошқа учувчисиз учиш аппаратлари орқали ерни масофадан зондлаш ва йўлдошли алоқа космик аппаратларини қўллаш орқали қурилишда шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши мониторинг қилиш тартибини такомиллаштириш;

 

— инновацион жараёнларини, янги турдаги материаллар ва маҳсулотларни синовдан ўтказишга мўлжалланган “Trial pool” – синов майдонини ташкил этиш.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев қурилиш соҳасига сарфланган ҳар бир сўм эгасигача тўлиқ етиб бориши зарурлигини билдиргани ҳамда давлатимиз раҳбари ҳар бир ҳудудда уй-жой қурилиш кластерлари ташкил қилиниши ҳақида хабар берилганди.

 

Чўлпоной Аҳмедова

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Қурилиш соҳасидаги қатъий талаблар соддалаштирилади | Zamon.uz