Португалия Роман Абрамовичнинг фуқаролик паспортини текширмоқда
Бу миллардер Португалия фуқаролигини олишда қоидани бузганини аниқлаш билан боғлиқ.

Португалия ҳукумати россиялик миллиардер Роман Абрамовичга миллий паспорт берилишининг қонунийлигини текширишни бошлади.
Мамлакат Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, бундай текшириш "эҳтимол бўлган ҳар қандай қоидабузарлик" ҳақида маълумот берадиган стандарт тартиб ҳисобланади.
Бу ҳақда Португалиянинг Ренасcэçа радиостанцияси хабар бермоқда.
Текширув Рўйхатга олиш ва нотариал идоралар институти (ИРН) томонидан олиб борилмоқда. Ўз навбатида, Абрамовичнинг вакили агентликка миллиардер ва унинг ходимлари "ҳар қандай текширишни мамнуният билан қабул қилишларини, чунки бу фуқаролик қоидаларга мувофиқ олинганлигини кўрсатишини" айтди.
Роман Абрамович Португалия фуқаросига айлангани ҳақида декабрь ойида маҳаллий Публиcо газетаси хабар берган эди. Нашр манбасига кўра, 55 ёшли тадбиркор мамлакат паспортини 2021 йил апрелида Сефарад яҳудийларининг авлоди сифатида олган.
Маълумотларга қараганда, Абрамович ўз оиласи тарихини узоқ йиллар давомида ўрганган ва ота-боболари қувғин қилиниб, Гамбургда қолиб кетишдан олдин Португалиядан келганини аниқлаган.
2015 йилда Португалияда Сефарад яҳудийлари ва Конверсо яҳудийларининг авлодлари учун фуқароликка қабул қилиш қонуни қабул қилинган.
2020 йилда ушбу қонун доирасида деярли 21 минг ижобий қарор қабул қилинган ва фақат 163 киши фуқароликдан маҳрум этилган.
Аввалроқ Роман Абрамовичга тегишли Боэинг 767-300ЭР самолёти сотувга қўйилгани хабар қилинган эди.







