Жаҳон

Украина НАТО аъзоси бўлмайди — The New York Times

Бунга Европа давлатлари позицияси сабаб бўлиши мумкин.

Украина НАТО аъзоси бўлмайди — The New York Times

 

Украина яқин келажакда НАТО аъзосига айланмайди. Бу ҳақда The New York Times маълум қилди.

 

Мақола муаллифининг фикрича, Киевнинг альянсга қўшилишига бир қатор омиллар халал бермоқда. Улардан бири — Европа давлатларининг розилиги. НАТОга янги иштирокчи киришидан аввал унинг барча аъзолари консенсусга эга бўлиши лозим.

 

Шунингдек, АҚШ расмийларининг баёнотларига қарамай, Жо Байден Украинанинг Шимолий Атлантика блокига қўшилиши масаласида доим эҳтиёткор бўлган ҳамда 2000 йиллар охиридан бошлаб унинг НАТОнинг шарққа кенгайишини қўллаб-қувватламай келади.

 

Вашингтон ва бошқа аъзоларни Украинадаги коррупция ҳолати хавотир уйғотади. Transparency International ташкилоти маълумотларига кўра, Киев коррупцияга қарши кураш рейтингида 180 давлат ичида 117 ўринни эгаллаган.

 

Хулоса ўрнида Россия фактори келтирилган. Москванинг Европага бир қанча иқтисодий таъсир воситалари мавжуд. Шунинг учун кўплаб европаликлар РФ билан муносабатларни кескинлаштирмасликка ҳаракат қилади.

 

"Буларнинг барчасини инобатга олиб Украина НАТОга аъзо бўлишнинг учинчи муҳим шартига жавоб бера олмайди: барча ўттиз давлатнинг розилиги", — дейилади мақолада.

 

Маълумот ўрнида: Украинанинг НАТО аъзолигига интилиши Россия ва Ғарб ўртасидаги энг зиддиятли масала ҳисобланади. Альянснинг Шарққа кенгайишига қаттиқ қаршилик кўрсатадиган Россия бевосита ўз чегаралари НАТО билан туташишига кескин норозилик билдириш келади. Ғарбнинг айрим стратеглари эса аксинча, Украинанинг ҳарбий блокка қўшилиши Москванинг империячилик кайфиятини тийиб турадиган омил сифатида кўради.

 

Аваалроқ Украинада Россия кемаларига қарши қаратилган қонун қабул қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

custom img

Венесуэладаги зилзилалардан саккиз кун ўтгач, вайроналар остида омон қолган одам топилди

Чили, АҚШ ва бошқа давлатлар қутқарувчилари вайроналар остида қолган эркакни қутқаришга уринмоқда.

custom img

Америка ёрдами энди Исроил учун зарур эмас — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат АҚШнинг молиявий ёрдамидан воз кечишини эълон қилди.

custom img

АҚШда 16 нафар болани битта хонада даҳшатли шароитда сақлаган тўрт киши ҳибсга олинди

18 ойликдан 18 ёшгача бўлган болаларнинг етти нафари шифохонага ётқизилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"