Жаҳон

Аҳмад Масъуд тарафдорлари Франция собиқ президенти билан учрашди

Унда мамлакатдаги жорий вазият муҳокама қилинган.

Аҳмад Масъуд тарафдорлари Франция собиқ президенти билан учрашди

 

Афғонистон миллий қаршилик кўрсатиш фронти Франция  собиқ  президенти Франсуа Олланд билан музокара ўтказди. Бу ҳақда “Sputnik Афганистан” хабар берди.

 

Миллий қаршилик кўрсатиш фронти ташқи алоқалар бўлими раҳбари Али Майсам Назарийнинг маълум қилишича, Олланд билан Афғонистондаги жорий вазият муҳокама қилинган. Ўсиб бораётган террор хавфи ҳам марказий мавзулардан бири бўлган.

 

Олланд Париж доимо афғонларнинг демократик ташаббусларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

 

Маълумот ўрнида: Афғонистон миллий қаршилик кўрсатиш фронти Панжшер кучлари етакчиси Аҳмад Масъуд ва Афғонситон собиқ вице-президенти Амрулла Солиҳ томонидан “Толибон” ҳаракатига  қарши кураш мақсадида тузилган.

 

Масъуднинг Францияда позицияси анча кучли. 2021 йил Парижда унинг отаси, таниқли қўмондон Аҳмадшоҳ Масъуд шарафига хотира бурчаги очилди. Францияда кўплаб таниқли сиёсатчилар ва жамоат арбоблари қаршилик кучларини қўллаб  қувватлайди.

 

Олланд 2012-2017 йилларда Франция президенти бўлган.

 

Аввалроқ "Толибон" делегацияси Туркманистонга жўнаб кетгани ҳақида хабар берилганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Аҳмад Масъуд тарафдорлари Франция собиқ президенти билан учрашди | Zamon.uz