Ўзбекистон

Нукусда фуқаро уйида қизил китобга киритилган 3 бош жайрон сақланаётгани аниқланди

Жайронлар Давлат экология қўмитасининг назоратига олинди.

Нукусда фуқаро уйида қизил китобга киритилган 3 бош жайрон сақланаётгани аниқланди

 

Нукус шаҳрида фуқаро ўз уйида Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 3 бош жайронни сақлаётгани  аниқланди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасига маълум қилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Қизил китобига киритилган сут эмизувчилар тоифасига кирувчи 3 бош жайронни парвариш қилаётган фуқарога Ўзбекистон Республикасининг «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунидаги 38-моддада кўрсатилган тартиб тушунтирилди. Яъни ёввойи ҳайвонларни бошқа жойларга кўчириш, иқлимга мослаштириш ва чатиштириш тадбирларини ўтказишга давлат экологик экспертизасининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг хулосалари асосида илмий ва хўжалик мақсадларида йўл қўйилиши ҳамда ёввойи ҳайвонларни ўзбошимчалик билан уй шароитида боқиш тақиқлангани маълум қилинди.

 

3 бош жайрон Давлат экология қўмитасининг Қуйи Амударё давлат Биорезерватининг “Назархан“ ОФЙда жойлашган вольерда вақтинча сақлаш учун олиб кетилди.

 

Аввалроқ Қорақалпоғистонда "Қизил китоб"га киритилган жайрон ва қуёнларни овлаган браконьерлар Экология қўмитасининг инспекторларидан қочиб кетгани ҳамда овчилар томонидан "Қизил китоб"га киритилган жайрон отиб ўлдирилган ҳақида хабар берилганди. 

 

Муножат Валиева

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Нукусда фуқаро уйида қизил китобга киритилган 3 бош жайрон сақланаётгани аниқланди | Zamon.uz