Жаҳон

АҚШ ва Россия ўртасидаги зиддиятдан "Боэинг" азият чекиши мумкин

Ўзаро санкциялар аэрокосмик гигантга катта зарба бўлади.

АҚШ ва Россия ўртасидаги зиддиятдан "Боэинг" азият чекиши мумкин

 

Икки давлат ўртасидаги Украина бўйича можаро Американинг аэрокосмик гиганти "Боэинг" таъминот занжирига таъсир қилади, деб ёзади Reuters.

 

Геосиёсий кескинликлар бизнес учун "ноқулай иқлим" яратмоқда, компаниянинг таъкидлашича, "Боэинг" Россия титан етказиб беришига қарам.

 

Корпорация VSMPO-Avisma металлургия компанияси билан ҳамкорлик қилади. Самолёт ишлаб чиқарувчиси АҚШнинг ҳар қандай санкцияларини, шунингдек, Россиянинг жавобини кузатиб боришини ва баҳолашини айтди. "Боэинг" раҳбариятининг таъкидлашича, санкцияларнинг бир қисми компаниянинг таъминот тармоғига, шунингдек, унинг бизнес ҳамкорлари ёки мижозлари фаолиятига салбий таъсир кўрсатиши мумкин.

 

Аэрокосмик гигант шундоқ ҳам қийин кунларни бошдан кечирмоқда, чунки унинг таъминот занжири пандемия чекловлари туфайли зарбага учраган. Корпорация келгуси чоракларда салбий операцион пул оқимларини кутаётгани ҳақида огоҳлантирди. Таъминот нормал даражага қайтгунча муаммолар давом этади.

 

Москва ва Вашингтон ўртасидаги зиддият нафақат "Боэинг"ни, балки унинг рақобатчиларини ҳам хавотирга солди. Кўпгина Ғарб аэрокосмик компаниялари титан захираларини кўпайтириш тараддудида ва эритиш заводлари Россия ва Ғарб ўртасидаги савдо урушига аралашиб қолган тақдирда таъминот занжирларини мустаҳкамлашга ҳаракат қилишмоқда.

 

Аввалроқ АҚШ Россиядан хавфсизлик масаласида ёзма жавоб олгани хабар қилинганди.

 

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

custom img

Покистондаги кучли ёмғирлар оқибатида камида 14 киши ҳалок бўлди

Муссон мавсуми оғир талафотларга сабаб бўлиб, сув тошқини хавфини кучайтирилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"