"Толибон" илк бор аёлларни раҳбарликка тайинлади
Аёллар масаласи "Толибон" олдида турган энг долзарб муаммо. Ҳаракатнинг бу соҳадаги сиёсати жаҳон ҳамжамияти танқидларига сабаб бўлиб келмоқда.

"Толибон" илк бор аёлларни раҳбарлик лавозимига қўйди. Бу ҳақда ҳаракат расмий вакили Забиҳулло Мужоҳид маълум қилди.
Унга кўра, вақтинчалик ҳукумат буйруғи билан доктор Малалай Раҳим Кобулдаги "Малалай" туғруқхонаси директори этиб тайинланган. Шунингдек, олий таълим вазири таклифига биноан, доктор Ариан "Шаҳрар" клиникаси раҳбари бўлган.
Аёллар масаласи "Толибон" олдида турган энг долзарб муаммо. Ҳаракатнинг бу соҳадаги сиёсати жаҳон ҳамжамияти танқидларига сабаб бўлиб келмоқда. Ҳозирда афғон ҳукумати таркибида бирорта аёл йўқ.
Аввалроқ Янги зеландиялик журналист ўз хоҳиши билан Афғонистонга қайтгани тўғрисида хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







