Ўзбекистон

Муборак туман ИИБ бошлиғи қамоққа олинди

У 50 минг доллар пора олган Миришкор тумани ҳокими ўринбосари билан шерикликда гумонланмоқда.

Муборак туман ИИБ бошлиғи қамоққа олинди



Қашқадарё вилоят прокуратураси томонидан жорий йилнинг 6 февралида Миришкор тумани ҳокими ўринбосари У.Яхшиев тадбиркордан ер ажратиб бериш эвазига 80 минг АҚШ доллари пора талаб қилиб, шундан 50 минг АҚШ долларини олган вақтида жиноят устида ушланган эди. Ҳолат бўйича Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди ва 28, 211-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, айбланувчи қамоққа олинган.

 

Қашқадарё виляоти прокуратураси мазкур ҳолат бўйича ўтказилган суриштирув юзасидан қўшимча маълумот берди.

 

"Жиноят иши юзасидан ўтказилган дастлабки терговда ички ишлар органлари кадрлар заҳирасидаги ходим – Умид Яхшиев пора олиш жиноятини таниши Муборак туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Х.Баҳриев билан олдиндан жиноий тил бириктирган ҳолда содир этганлиги аниқланган.

 

Дастлабки тергов органи томонидан Муборак туман ИИБ бошлиғи Х.Баҳриевнинг содир этилган жиноятга бевосита дахлдорлигини исботловчи етарли далиллар тўплангани сабаб у кеча, 11 февраль куни жиноят ишида гумонланувчи сифатида жалб қилиниб, шу куни Жиноят процесуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган.

 

Бундан ташқари, вилоят прокурорининг фармойишига мувофиқ прокуратура ва ички ишлар идораларининг жиноятчиликнинг олдини олиш ва уларнинг юзага келишига сабаб бўлаётган омилларни бартараф этишга қаратилган фаолиятини барча туман-шаҳарларда ўрганиб, уларга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган.

 

Ишчи гуруҳ томонидан 2022 йилнинг 7-10 февраль кунлари Муборак туман прокуратураси ва ички ишлар бўлимининг бу борадаги фаолияти ҳужжатларни таҳлил қилиш орқали ўрганилган.

 

Ўрганишлар давомида, туман ИИБнинг терговга қадар текшириш, дастлабки тергов ва жиноятларни фош этиш бўйича фаолиятида бир қатор камчиликлар, хусусан, ўғирлик, безорилик, талончилик ва фирибгарлик каби жиноятларни ҳисобдан яшириш ҳолатлари аниқланган.

 

Жиноят содир этилганлигини кўрсатувчи ҳолатлар аниқланганида бунга даҳлдор бўлган шахслардан тушунтириш олиш, қонунда назарда тутилган тартибда далилларни тўплаш суриштирув ва тергов органларининг ҳам ваколати ҳам мажбурияти ҳисобланади.

 

Шу сабабли, ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида жиноятдан жабрланган фуқаролар ва мазкур хабарлар юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатларини ўтказган ИИБ ходимларидан тушунтиришлар олинган.

 

Жиноятларни яширишга бевосида даҳлдорлиги аниқланган шахслар эса жиноий жавобгарликдан қутилиш мақсадида оммавий ахборот воситаларида ёлғон маълумотлар тарқатиш орқали аҳолини чалғитишга ҳаракат қилишган. 

 

Ҳозирда, вилоят прокуратураси томонидан ҳисобдан яширилган 3 та ўғрилик, 3 та безорилик, 1 та талончилик ва 1 та фирибгарлик жиноятлари бўйича жиноят ишлари қўзғатилган.

 

Вилоят прокурори ҳамда вилоят ИИБ бошлиғи раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ вазиятни жойига чиққан ҳолда ўрганиб, ҳолат юзасидан хизмат текширувлари тайинланди”, дейилади хабарда.

 

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Муборак туман ИИБ бошлиғи қамоққа олинди | Zamon.uz