Германия президенти Путинни огоҳлантирди
Россия Украинага бостириб кирса, ЕИ ва НАТО бирлашади.

Германиянинг қайта сайланган президенти Франк-Вальтер Штайнмайер “Россия Европадаги уруш хавфи учун жавобгар”лигини айтиб, президент Владимир Путинни огоҳлантирди.
“Демократия кучини етарли баҳолаш керак”, — деди Штайнмайер бундестаг трибунасидан туриб. Унинг бу сўзлари Владимир Путинга қаратилган.
Унинг айтишича, агар Россия Украина ҳудудига киришга уринса, Европа иттифоқи ва НАТО келишиб ҳаракат қилади.
“Агар уриниш амалга оширилса, биз умумий жавоб қайтарамиз”, — деди Германия президенти. Шунингдек, у “Украина фуқаролари қўрқувсиз ва суверенитетига таҳдидсиз яшашга ҳақли” эканини таъкидлади.
Штайнмайер якшанба куни Германия президентлигига қайта сайланди. Унга беш йилга ваколат берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Пентагон ҳам зарурат туғилса, АҚШ ҳарбийлари Украинага ташланишини эълон қилганди.
Шарофат Маҳмудова







