Жаҳон

Европа Парламенти Украинага ёрдам учун 1,2 миллиард евро ажратди

Макромолиявий ёрдам кредитлар шаклида тақдим этилади, улар йил давомида икки траншда ўтказилади.

Европа Парламенти Украинага ёрдам учун 1,2 миллиард евро ажратди

 

Европарламент аъзолари Европа Иттифоқи кенгашининг Украинага 1,2 миллиард евро миқдорида янги макромолиявий ёрдам пакетини ажратиш ҳақидаги қарорини маъқуллади. 15 февраль куни бўлиб ўтган овоз беришнинг тегишли натижалари тўғрисида қонун чиқарувчи органнинг Страсбургдаги сессиясида маълум қилинди. 

 

“Иттифоқ 1,2 миллиард евро миқдорда макромолиявий ёрдам беради, бу эса Украинада макроиқтисодий барқарорликни таъминлаш ва фундаментал ислоҳотлар дастурини қўллаб-қувватлаш учун ажратилган”, дейилади депутатлар томонидан қабул қилинган ҳужжатда.

 

Қайд этилишича, “бу ёрдам кредит шаклида тақдим этилади” ва “Халқаро валюта жамғармаси дастурида қайд этилганидек, Украинанинг тўлов балансини қоплашга хизмат қилади”.

 

Тегишли қарор тасдиқланганидан сўнг, пул 12 ой ичида 600 миллион евродан иборат икки траншда Киевга ўтказилади.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия канслери Олаф Шолс Украина президенти Донбассга алоҳида мақом беришга тайёрлигини айтгани хабар қилинганди. 

Насиба Тўхтаева

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Европа Парламенти Украинага ёрдам учун 1,2 миллиард евро ажратди | Zamon.uz