Россияга қарши эҳтимолий санкциялар глобал таъсирга эгами?
АҚШ молия вазири бунга жавоб берди.

Ақш молия вазири Жанет Йеллен Украина туфайли Россияга жорий этиладиган санкциялар глобал таъсирга эга бўлишини маълум қилди. Бу ҳақда у Agence France-Presse'га берган интервьюсида айтган.
"Албатта, биз санкциялар асосан россияга таъсир қилишини истаймиз. Аммо улар глобал оқибатларга сабаб бўлишини ҳам тан оламиз", — деган у. Вазир Европалик ҳамкорлар билан молия соҳасидаги шахслар ва компаниялар, шунингдек, катта эҳтимол билан экспорт назоратига таъсир ўтказадиган санкциялар пакети тайёрланаётганини таъкидлади.
Йеллен санкциялар энергетика бозорига даҳл қилиши мумкинлиги борасида хавотирлар борлигини эслатган. Чунки Россия нефть ва газ етказиб беришда энг муҳим давлатлардан бири. Унинг сўзларига кўра, вашингтон иттифоқчилари билан эҳтимолий оқибатларни олдини олишда доимий иш олиб бормоқда.Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Байден-Зеленский телефон мулоқоти тўғрисида хабар қилинганди.
Жаҳонгир Қўзиев







