Жаҳон

БМТ Украина ва Россия ўртасида уруш бўлмайди, деб ҳисоблайди

Антонио Гуттериш: "Мен ҳали ҳам бу уруш содир бўлмаслигига ишонаман, лекин агар юз берса, бу фалокат бўлади”.

БМТ Украина ва Россия ўртасида уруш бўлмайди, деб ҳисоблайди

 

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Антониу Гутерриш Россия ва украина ўртасида тўлиқ миқёсли уруш бўлмайди, деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Мюнхен хавфсизлик конференсиясида айтди. 

 

“Мен ҳали ҳам бу уруш содир бўлмаслигига ишонаман, лекин агар содир бўлса, бу фалокат бўлади”, — деди Гутерриш.

 

У барчани бунинг учун дипломатик саъй-ҳаракатлар қилишга чақирди.

 

Гутерриш эслаганидек, жаҳон тартиби тамойилларини белгилаб берувчи БМТ Низомида барча аъзо давлатлар можароларни тинч йўл билан ҳал қилишлари, бу дунё қонунчилиги ва тинчлигига зиён етказмасликлари, барча аъзолар давлатга таҳдид қилишдан ўзини тийиши кераклиги аниқ таъкидлаган. Куч ишлатиш ёки бошқа давлатнинг ҳудудий яхлитлиги ёки сиёсий мустақиллигига қарши куч ишлатиш мумкин эмас.

 

Бундан ташқари, Гутерриш барчани ўз риторикасида иложи борича вазмин бўлишга ва “ўтга ёғ қўймасликка” чақириб, дезинформациянинг ўта хавфли эканлигини таъкидлади. Ниҳоят, БМТ Бош котиби ташкилот тизими Украинада, хусусан, шарқда ўз фаолиятини давом эттираётганини таъкидлади ва Украина ҳукуматига бу борадаги ҳамкорлик учун миннатдорчилик билдирди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ НАТО бош котиби Енс Столтенберг Россия Украинани окупация қилиш учун баҳона излаётганини маълум қилинганди.

 

Насиба Тўхтаева

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

БМТ Украина ва Россия ўртасида уруш бўлмайди, деб ҳисоблайди | Zamon.uz