Жаҳон

Россия 24 февралгача Украинага бостириб киради — Байден

АҚШ раҳбари разведка маъдумотларига таянаётганини маълум қилган.

Россия 24 февралгача Украинага бостириб киради — Байден

 

Жозеф Байденнинг сўзларига кўра, Путин Украинага бостириб кириш бўйича қарор қабул қилган. Бу ҳақда у 18 февраль куни журналистлар олдидаги чиқишида маълум қилган. 

 

Байден Путиннинг нияти қатъий эканига аминлигини айтган. Шу билан бирга Россия агрессияси юз бермас экан, дипломатия имконият сифатида сақланиб қолишини таъкидлаган.

 

АҚШ раҳбарининг бу сўзларига асос борлиги ҳақидаги саволга Байден "Бизда сезиларли разведка салоҳияти бор", — деб жавоб берган.

 

Президентнинг сўзларига кўра, Москва яқин кунларда Украинага ҳужум қилади. "Россия кучлари ҳозирда Украинани Беларусь тарафдан, рус-украин чегараси ва жанубда Қора денгизгача ўраб олди", — дея қайд этган у.

 

Байден келгуси ҳафтада уруш бошланиши мумкинлиги ва Россия мақсади Киевни эгаллаш эканини таъкидлаган. Шунингдек, унинг сўзларига кўра, ҳужум 24 февралгача, яъни Сергей Лавров ҳамда Энтони Блинкен учрашувигача амалга оширилади. Байден уруш бошланган тақдирда "Россия жуда катта товон тўлаши" мумкинлигидан огоҳлантирган.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ бош котиби Россия-Украина урушига ишонмаслигини маълум қилганди. 

Жаҳонгир Қўзиев

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Россия 24 февралгача Украинага бостириб киради — Байден | Zamon.uz