Буюк Британия қироличаси Еливазета II коронавирусга чалинди
Қиролича ўз вазифаларини бажаришда давом этади.

Касаллик енгил аломатлар билан кечмоқда. Маълумотларга қараганда, 95 ёшли қиролича бундан кейин ҳам ўз вазифаларини бажаришда давом этади.
Февраль ойи бошида тахт вориси шаҳзода Чарлз ва унинг рафиқаси Камиллада ҳам коронавирус аниқланган эди.
Елизавета II COVID-19 вакцинасининг ҳар учала дозаси билан эмланган.
Аввалроқ Елизавета II Royal Estate бренди остида кетчуп ишлаб чиқаришга қарор қилгани хабар қилинган эди.








