Туркияда сайёҳлар автобуси ағдарилиб кетди
5 киши ҳалок бўлди, 26 нафар инсон жароҳат олган.

Хабарларга кўра, автобус Аксарай ва Кония йўналишида ҳаракатланаётган эди. Ҳайдовчи бошқарувни йўқотиши натижасида автобус йўлдан чиқиб, ағдарилиб кетган. Жароҳатланганлар тиббий яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган. Қурбонлар ва ярадорлар қайси мамлакат фуқаролари экани тўғрисида маълумотлар йўқ.
Аввалроқ Мексикада сайёҳлар автобусининг ҳалокатга учраши оқибатида 19 киши ҳаётдан кўз юмганди.








