Жаҳон

Украина ядро қуролидан воз кечмаслиги керак эди — Украина ТИВ раҳбари

Шунингдек, у Киев учун янги хавфсизлик кафолатлари ишлаб чиқишга чақирган.

Украина ядро қуролидан воз кечмаслиги керак эди — Украина ТИВ раҳбари

 

Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Киевнинг ядро қуролидан воз кечганини хато деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у CBS телеканалига берган интервьсида маълум қилган. 

 

“Биз ядро арсеналидан воз кечганимиз ва бизга берилган хавфсизлик кафолатлари ишламаганини инобатга олиб, айрим давлатлар бунинг учун жавобгарлик хис қилиши керак деб ўйлайман. Украинанинг тўғри ва самарали хавфсизлиги кафолатларини ишлаб чиқиш учун қаттиқ ишлаш керак”, – деган у. 

 

Маълумот ўрнида: 1994 йилда Будапешт Меморандуми имзоланган. Унга кўра, Киев ядро қуролини йўқ қилган. Бунинг эвазига Россия, АҚШ ва Буюк Британия Украина хавфсизлиги бўйича мажбурият олган. 

 

Аввалроқ Макрон ва Путин Украина шарқидаги вазият туфайли учрашишга келишиб олгани тўғрисида хабар берилганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Украина ядро қуролидан воз кечмаслиги керак эди — Украина ТИВ раҳбари | Zamon.uz