Россиялик таниқли юлдузлар Украина билан урушга қарши чиқишди
Улар урушнинг олди олинишини хоҳламоқда.

Россиялик актёр, қўшиқчи, спортчи, блогер ва шоуменлар бугун Украина билан бошланган урушга норозичилик кайфиятини билдиришди.
Машҳур россиялик юлдузлар ўзларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларига постлар жойлашди. Унда урушнинг олдини олишга чақиришди.
Флешмобни Максим Галкин, Александр Гудков, Иван Ургант, Карина Кросс, Анастасия Ивлеэва, Моргенстерн, Егор Крид, Рита Дакота, Иля Даер, Сергей Эрженков, Сабина Ахмедова, Яна Троянова, Варвара Шмйкова ва бошқалар қўллаб-қувватлади.
Таниқли ҳуқуқ ҳимоячиси Марина Литвинович эса Украина билан урушга қарши чиққан россияликларни бугун ўз шаҳарлари марказига боришга чақирди.
Аввалроқ, БМТ бош котиби Путинга илтимос билан чиққани ҳақида хабар берилганди.








