Жаҳон

Биржада “қора кун”, футбол клубини сотган банк ва “камбағаллашаётган” Алишер Усмонов

Санкциялар Россия иқтисодиётига қандай таъсир қилди?

Биржада “қора кун”, футбол клубини сотган банк ва “камбағаллашаётган” Алишер Усмонов

 

 

Россия 24 февраль куни Украина шарқида махсус операция бошлашини эълон қилгач, бирин-кетин Буюк Британия, АҚШ, Евроиттифоқ ва Ғарбнинг бошқа давлатлари унга қарши санкциядар жорий этди. Ушбу чекловлар асосан РФ молиявий-иқтисодий секторига қаратилган.

 

Москва биржаси учун қора кун

 

24 февраль куни Москва биржаси том маънода “чўкиб кетди”. Москва вақти билан кундузги 11 да унинг индекси 24 фоизга пастлади. Кун давомида рублнинг доллар ва еврога нисбатан қадрсизланиши ҳам давом этди. Хусусан, 1 АҚШ доллари 89.6 рубль, 1 евро эса 99.99 рубльни ташкил этди.

 

Айрим маълумотларга кўра, Москва биржасининг бир кунлик йўқотиши 150 млрд доллардан ошди. Кун давомида унда савдо деярли тўхтатиб қўйилди. 25 февралда биржа бироз ўсиш билан очилди. Шунингдек, рубль анча мустаҳкамланди.

 

Банклар: Футбол клубини сотган ВТБ ва акциялари кескин тушиб кетган "Сбербанк"

 

Лондон, Брюссель ва Вашингтон томонидан рус банкларига ҳам қақшатқич зарба берилди. Хусусан, Россиянинг энг йирик банкларидан ВТБ АҚШнинг SDN рўйхатига киритилди. Бу энг қаттиқ чекловлар жорий этиладиган молия институтлари рўйхати ҳисобланади. Кейинчалик банк ўз мижозларига мурожаат қилиб, чекловлар чет элда фойдаланиладиган пластик карталарга таъсир қилишини, шунинг учун хориждаги фойдаланувчилар пулларни имкон қадар ечиб олиши таклиф қилинган. Шу билан бирга Санкциялар Россиядаги мижозларга ҳеч қандай зарар келтирмаслиги таъкидланган.

 

Банк ўзининг бошқа активларини дарҳол бошқа ташкилотларга сотиб юборди. Хусусан, “Динамо-Москва” футбол клуби акциялари "Динамо" жисмоний-тарбия ва спорт жамиятига, шунингдек, Кипрнинг RCB Bank’даги 46.29 фоиз улуш банкнинг бошқа ҳиссадорларига сотилди.

 

"Сбербанк"ка нисбатан жорий этилган санкция унинг акциялари 40 фоизга пасайиб кетишига олиб келди. Эндиликда ушбу ташкилот АҚШ долларида операцияларни амалга ошира олмайди. Бундан ташқари, “Совкомбанк”, “Альфа Банк”, “Открытие”, “Газпромбанк” ва бошқа йирик банкларга ҳам чекловлар жорий этилган.

 

Бойлар йиғлаган кун

 

Россиянинг махсус операцияси рус олигархларига ҳам оғир таъсир қилди. Bloomberg агентлиги сўнгги сутка ичида россиялик миллиардерлар бойлиги 39 миллиард долларга камайди. Энг кўп йўқотиш “ЛУКойл” хўжайини Вагит Алекперовга тўғри келмоқда. У 6.2 миллиард доллардан айрилган.

 

Россиянинг энг бой одами ҳисобланган Владимир Потанин 3 миллиард пулини йўқотди. Ҳозирда унинг умумий бойлиги 26.1 миллиард долларга тушиб қолган. Бундан ташқари, “Северсталь” директорлар кенгаши раиси Алексей Мордашов 4.2 миллиард долларга “камбағаллашди”.

 

Биснесмен Алишер Усмоновни ҳам санкциялар “хурсанд қилди”. Лекин унинг йўқотиши бошқа олигархлар олдида камроқ: Усмонов бойлиги 1.2 миллиард долларга камайди.

 

 Аввалроқ Байден Украинага қўшин жўнатмаслигини айтганди.

 

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Биржада “қора кун”, футбол клубини сотган банк ва “камбағаллашаётган” Алишер Усмонов | Zamon.uz